Тақдимот чоғида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Амирсой» тоғ-чанғи курортида меҳмонлар учун яратилган шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратилди.
Красноярск ўлкаси туризм агентлиги раҳбари О.Восиленко ўз чиқишида бугунги кунда россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга қизиқиши анча ошганлигини айтди. У қайд этганидек, Сибирь федерал округи ҳудудидан тўғридан тўғри ҳаво қатновлари сони оширилиши сайёҳлар оқимини янада кўпайтиришга хизмат қилади.
Тақдимот якунида Россия минтақаларида фаолият олиб бораётган туркомпаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, келгусида Ўзбекистонга Россиядан уюшган ҳолда сайёҳларни жалб этишга келишиб олинди.











