Жаҳон | 17:17 / 24.10.2022
12805
2 дақиқада ўқилади

Украина Бош штаби россиялик ҳарбийларни асирга тушишга чақирди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби россиялик ҳарбийларни асир тушишга чақирган видеомурожаатни эълон қилди. 

Фото: Reuters

«Сиз хорижий давлат ҳудудидасиз ва Россия раҳбариятининг ҳарбий жиноятларида қатнашяпсиз. Сизларни ҳар куни ўлимга юборишмоқда. Қўмондонлигингиз учун сизлар - ишлатиладиган материал. Ҳеч ким йўқотишларни ҳисобламайди. Ўзингизга савол беринг: «Нима учун курашяпсиз?». Раҳбарларингизнинг ҳокимиятни йўқотишидан қўрқиши, сиздан ва оилангиздан ўғирланган пулга яратилган турмуш тарзи учун, уларнинг аҳмоқлиги ва қобилиятсизлиги учунми?» - дейилади Украина армияси қўмондонлиги баёнотида.

Бундан олдин Украина Қуролли кучлари Бош штабининг эрталабки ҳисоботида Беларус ҳудудидан Украинанинг муҳим инфратузилмасига ракета ва ҳаво ҳужумлари, жумладан, Эроннинг учувчисиз учоқлари томонидан зарба берилиши хавфи мавжудлиги айтилганди. 

Унда қайд этилишича, октябрь ойида Беларусда сафарбарлик ресурсларини текшириш давом этмоқда. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳузурида ишга қабул қилиниши мумкин бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни текшириш ва аниқлаштириш бўйича махсус гуруҳлар ташкил этилган. 

Ҳарбий ёшдаги эркакларнинг фаолият тури, ҳарбий мутахассисликлари ва оилавий аҳволини аниқлаштириш давом этмоқда.

Бундан ташқари, Украина Қуролли кучлари Бош штаби россияликлар Запорижжя АЭС ишчиларига жисмоний ва маънавий босим ўтказиб, уларни «Росатом» билан шартнома имзолашга мажбур қилаётгани ҳақида хабар берди. 

Мавзуга оид