14:02 / 02.11.2022
11822

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий сунъий йўлдош учирганини эълон қилди

Ҳарбий сунъий йўлдош «Союз-2.1б» ракета-ташувчисида Плесецк космодромидан «Россия Мудофаа вазирлиги манфаатларини кўзлаб» учирилди, деб хабар берди Москва. Маълумотда уни учириш мақсади аниқлаштирилмаган.

Фото: РИА Новости

Россия Мудофаа вазирлиги Архангелск вилоятидаги Плесецк космодромидан навбатдаги ҳарбий сунъий йўлдош учирилганини маълум қилди. Қурилма 2 ноябрь, чоршанба куни эрталаб ҳарбий-космик кучларнинг космик қўшинлари томонидан ўрта тоифадаги «Союз-2.1б» ракета-ташувчисида учирилди. Ҳарбий сунъий йўлдошнинг учирилиши «Россия Мудофаа вазирлиги манфаатларидан келиб чиққан ҳолда» амалга оширилди», дейилади Россия ҳарбий маҳкамаси хабарида.

Ҳарбий сунъий йўлдошнинг учирилиши ва мақсади тафсилотлари ҳақида маълумот берилмаган. 

«Союз-2» ракета-ташувчисининг ажратувчи поғонаси Тюмен вилоятининг Уватский тумани ҳудудига қўнади, деб ёзади 72.ru вилоят фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги департаментига таяниб. «Ушбу ҳудудда хавфсизлик чоралари бўйича ишлар олиб борилади. Учириш мамлакат мудофаа қобилияти манфаатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда», - дейилади вазирлик хабарида. 

Top