Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркий ташкилот Инвестиция жамғармаси тўғрисидаги битимни тезлаштириш бўйича келишувга эришилди
Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида ташкилотга аъзо давлатлар иқтисодиёт ва савдо вазирлари 11-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Учрашувда инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Йирик қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш учун мустаҳкам асос бўладиган Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолашни тезлаштириш бўйича келишувга эришилди.
Учрашув иштирокчилари кўп томонлама савдо алоқаларини ривожлантириш бўйича кейинги қадамларни, яъни ташкилот доирасида ўзаро савдони ошириш бўйича умумий комплекс ёндашувларни амалга оширишни кўриб чиқди. Бўлажак биринчи саммит доирасида имзоланиши режалаштирилган “Савдога кўмаклашиш стратегияси”ни амалга ошириш бўйича энг фаол чора-тадбирларни кўришга тайёрлик билдирилди.
Мулоқот чоғида кўп томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди. Иштирокчилар ушбу йўналиш устуворлигини ҳисобга олган ҳолда транспорт йўлаклари, божхона ва чегара ўтказиш пунктлари ва логистика марказлари узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича аъзо давлатлар ва ташкилот кузатувчилари ягона ёндашуви бўйича келишувларга эришди.
Алоҳида тартибда иқтисодиётга инновациялар ва рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшма режалар кўриб чиқилди. Иқтисодиёт турли тармоқлари, ижтимоий соҳа ва ҳудудларни ривожлантиришда рақамлаштириш ва электрон ҳукумат тизимини жорий этиш даражасини ўрганиш ва баҳолаш бўйича келишувга эришилди, бу борадаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш асосий мезонлари ва босқичлар белгилаб олинди.
Мавзуга оид
18:39 / 24.02.2026
«Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ташкил қилинади
21:46 / 31.12.2025
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
08:36 / 27.12.2025
Ҳукумат захира жамғармаси ва мақсадли жамғармалар трансфертлари қайта белгиланади
09:07 / 11.12.2025