Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон Херсоннинг Украина таркибига қайтганини олқишлади
Франция президенти Эммануэл Макрон Херсон вилоятининг Украина таркибига қайтганини олқишлашини маълум қилди. Бу ҳақда у Twitter'да тегишли баёнот билан чиқди.
«Мен Херсоннинг Украина таркибига қайтганини олқишлайман», деб ёзди Франция президенти Эммануэл Макрон Twitter'да.
«Франция Украина халқини қўллаб-қувватлайди», — дея қўшимча қилди у.
Украина 11 ноябрь куни Херсон устидан назоратни қайтариб олди ва украин бўлинмалари шаҳарга киришди.
Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси Херсонда қолган россиялик ҳарбийларни таслим бўлишга чақирди.
Ўз навбатида, Херсон вилоят кенгаши депутати Сергей Хлан «шаҳар амалда Украина Қуролли кучлари назорати остида экани, тозалаш операцияси ўтказилишини» айтди.
Украинага кенг кўламли босқиннинг бошиданоқ рус қўшинлари Херсон вилоятига кириб, унинг деярли барча ҳудудини аста-секин эгаллаб олишни бошладилар. Украина март ойи бошида Херсон устидан назоратни йўқотди. Шундан сўнг россияликлар оккупацион «маъмурияти»ни тузди, маҳаллий аҳолини, жумладан сиёсатчилар, журналистлар ва фаолларни ўғирлаб кетишди, шунингдек, рус рублларини муомалага киритишга ҳаракат қилишди.
Сентябрь ойи охирида, «референдум» деб аталган жараёндан сўнг, Москва Херсон, шунингдек, Донецк, Луҳанск ва Запорижжя вилоятларини аннексия қилганини эълон қилди. Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми фонида рус қўшинлари Днипронинг чап қирғоғига чекинишга мажбур бўлишди.
Мавзуга оид
15:29 / 03.04.2026
Трамп Макрон ва унинг рафиқасини масхара қилди. Франция етакчиси жавоб қайтарди
13:13 / 03.04.2026
Яқин Шарқдаги уруш: Эрондаги энг баланд кўприк вайрон қилинди
21:34 / 01.04.2026
Франция президенти Фаластиннинг биринчи элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
13:37 / 14.03.2026