Энг жиддий ҳолат Винница, Одесса, Суми вилоятлари ва Киевда кузатилаётгани маълум қилинди. 

Мамлакатда режалаштирилганидан ташқари яна фавқулодда электр энергияси таъминотида узилишлар содир бўлмоқда, деди давлат раҳбари. 

17 ноябрь куни Россия қўшинлари қўшни мамлакатдаги муҳим инфратузилмага янги йирик зарбалар берди.

Бундан олдин Зеленский миллионлаб украиналиклар электр энергиясиз қолганини айтганди. 

«Мамлакатимизнинг кўплаб шаҳар ва вилоятларида электр энергиясида яна фавқулодда узилишлар содир бўлди. Ўн миллионга яқин украиналиклар электр энергиясидан маҳрум. Энг кўпи - шу дақиқада - Харкив вилояти, Житомир вилояти, Киев вилояти ва Лвов вилоятида», - деди у.