Жаҳон чемпиони бўлган миллий жамоага 42 млн доллар берилади. 4 йил олдин Россияда ўтказилган турнирда бу қиймат 38 млн долларга тенг эди.
Мукофот жамғармаси тақсимоти қуйидагича:
- ЖЧ-2022 ғолиби - $42 млн;
- 2-ўрин соҳиби - $30 млн;
- 3-ўрин соҳиби - $27 млн;
- 4-ўрин соҳиби - $25 млн;
- 5-8-ўринлар - $17 млн (жами $68 млн);
- 9-16-ўринлар - $13 млн (жами $104 млн);
- 17-32-ўринлар - $9 млн (жами $144 млн).
Бундан ташқари ФИФА футболчиларни миллий жамоаларга юборган клубларга 200 млн долларни тақсимлаб беради.
Жаҳон чемпионати 20 ноябр куни Қатарда бошланади ва 18 декабргача давом этади.













