«Энг шиддатли жанглар ҳали ҳам Донецк вилоятида давом этмоқда. Луҳанск вилояти - биз аста-секин ва жанглар билан олдинга ҳаракат қилмоқдамиз. Жанубда - биз мудофаани ушлаб турамиз», - деб таърифлади Зеленский фронтдаги вазиятни.
Украина раҳбарининг сўзларига кўра, кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Россия Қуролли кучлари Украинага 4700 дан ортиқ ракета учирди.
Бундан олдин Володимир Зеленский 10 миллиондан ортиқ украиналикда электр энергияси йўқлиги тўғрисида хабар берганди.
Энг жиддий ҳолат Винница, Одесса, Суми вилоятлари ва Киевда кузатилаётгани маълум қилинди.
Мамлакатда режалаштирилганидан ташқари яна фавқулодда электр энергияси таъминотида узилишлар содир бўлмоқда, деди давлат раҳбари.
17 ноябрь куни Россия қўшинлари қўшни мамлакатдаги муҳим инфратузилмага янги йирик зарбалар берди.













