Ўзбекистон | 13:32 / 22.11.2022
15564
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Франция ассамблеясига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи давом этмоқда. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари кеча Франция тараққиёт агентлиги раҳбарияти ҳамда ишбилармон доира вакиллари билан учрашув ўтказган эди. 

Kun.uz мухбирининг хабар қилишича, бугун Президент Мирзиёев Франция ассамблеясига ташриф буюрди. Бу ерда давлатимиз раҳбари ассамблея раиси Яэль Браун-Пиве хоним билан учрашди. 

Қайд этиш керакки, парламентлараро ҳамкорлик Ўзбекистон-Франция муносабатларининг муҳим бўлаги ҳисобланади. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасида Франция Сенати ва Миллий ассамблеяси билан дўстлик гуруҳлари тузилган.

Мавзуга оид