Ҳукумат 2023 йил учун статистика дастури лойиҳасини эълон қилди
“2023 йил учун статистика дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) 2023 йил учун статистика дастури:
- Давлат статистика қўмитаси томонидан шакллантириладиган расмий статистика маълумотлари;
- расмий статистикани бошқа тайёрловчилари томонидан шакллантириладиган расмий статистика маълумотлари;
- норматив ва методологик асосларни такомиллаштириш, расмий статистика соҳасида мувофиқлаштириш ва функционал тартибга солиш;
- расмий статистика маълумотларини эълон қилиш;
- очиқ статистика маълумотлари халқаро алмашинуви;
б) маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар маълумотлар базаларининг Давлат статистика қўмитаси ахборот тизимига интеграция қилиш режа-жадвали тасдиқланади:
- вазирлик ва идоралар маълумотлар базаларини Давлат статистика қўмитаси ахборот тизимларига интеграция қилиш орқали расмий статистикани тайёрлаш жараёнларида маъмурий маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш;
- маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва маъмурий маълумотлар сифатини янада ошириш;
- мавжуд маъмурий маълумот базаларидан ахборот тизимлари ёрдамида долзарб ва тезкор маълумотлар олиш тизимини такомиллаштириш ҳисобига қоғоз ёки жадвал кўринишидаги маъмурий маълумотлардан воз кечиш ҳамда уларни тақдим этиш ва қабул қилишда инсон омилини қисқартириш.
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари режа-жадвалга мувофиқ ўз маълумотлар базаларини Давлат статистика қўмитаси ахборот тизимига интеграция қилинишига ҳамда улардаги маълумотлар мазмунига, тўлиқлигига, ишончлилигига, ўз вақтида шакллантирилишига ва янгилаб турилишига масъул экани белгилаб қўйилади.
Давлат статистика қўмитаси 2023 йилдан бошлаб дастур доирасида ташкил этиладиган статистика кузатувлари учун респондентлар рўйхатини маъмурий маълумотлар асосида улар фаоллик ҳолатини аниқлаштирган ҳолда шакллантиришни таъминлайди.
Молия вазирлиги:
- Давлат статистика қўмитасига 2023 йил учун Ўзбекистон республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан дастурни молиялаштиради;
- президент қарорларига мувофиқ, 2023 молия йили давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори оширилганда Давлат статистика қўмитаси ҳисоб-китобларига мувофиқ қўшимча зарур маблағларни ажратади.
Давлат статистика қўмитаси мазкур ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024