Ўзбекистон | 11:04 / 09.12.2022
2042
1 дақиқада ўқилади

Ахборот ва алоқа корхоналари сони энг кўп ҳудуд айтилди

Қайси ҳудудда ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар сони кўп экани тўғрисида маълумот берилди.

2022 йил 1 декабрь ҳолатига, республикада ахборот ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 12 063 тани ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилда ушбу соҳада 2 423 та янги корхоналар ташкил этилган. Улар 2 410 таси кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келган.

Ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар энг кўп янги ташкил этилган ҳудудлар орасида Тошкент шаҳри биринчи ўринни эгаллади – 1060 та.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • Самарқанд вилоятида – 201 та;
  • Фарғона вилоятида – 193 та;
  • Тошкент вилоятида – 139 та.

Мавзуга оид