2026 йил 1 июл ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида 20502 та корхона фаолият юритмоқда, деб маълумот берди Миллий статистика қўмитаси.
Улардан 4 611 таси қўшма ва 15 891 таси хорижий корхоналардир.
Қайд этилишича, охирги беш йилда хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият юритаётган корхоналарнинг умумий сони 1,4 баробарга ошган.
Хорижий капитал иштирокидаги энг кўп корхоналар Хитой инвесторлари иштирокида рўйхатга олинган — 6060 та.
Кейинги ўринларда Россия (3454 та) ва Туркия (2293 та) жойлашган.
Юқори ўнталикдан шунингдек, Қозоғистон (1307 та), Жанубий Корея (725 та), Афғонистон (685 та), Озарбойжон (473 та), Тожикистон (455 та), БАА (440 та) ва Ҳиндистон (426 та) жой олган.











