Ўзбекистон | 10:34 / 09.12.2022
1794
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Ўзбекистон-Британия сиёсий маслаҳатлашуви ўтказилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Буюк Британия элчиси Тим Торлотни қабул қилди.

Фото: Dunyo

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар бугунги ҳолати ва ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари музокаралари (1 декабрь куни, Лодзь) ҳамда Буюк Британия 73 етакчи компанияси 126 нафар вакиллари иштирок этган Ўзбекистон-Буюк Британия савдо ва саноат кенгаши 26-йиғилиши (30 ноябрь, Тошкент) натижалари қайд этилди. 

Бўлажак турли даражадаги қўшма алоқаларни, 15 декабрь куни Тошкент шаҳрида ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги йиғилишини ўтказиш ташкилий масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратилди. Элчи Британия экспертлари иштирокида GSP+ тизимидан фойдаланиш, капитал бозори ва банк секторини ривожлантириш бўйича Буюк Британия тажрибасини ўрганиш юзасидан семинарлар ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид