Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон: 2023 йилда Россияда ҳарбий харажатлар бюджетнинг 30 фоизидан ошади
Россиянинг Украинага қарши уруш олиб бориш учун харажатлари кескин ошиб бормоқда. Келгуси йилда Россия Федерацияси ўз бюджетининг деярли учдан бир қисмини ҳарбий эҳтиёжларга сарфлашни режалаштирган, дея хабар беради Британия Мудофаа вазирлиги.
Украинага қарши уруш олиб бориш учун Кремлнинг харажатлари ошиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин 5 декабрда имзолаган 2023 йил учун федерал бюджет қонунида армия, хавфсизлик хизматлари ва полицияга сарфланадиган харажатлар 9 триллион рублдан (143 миллиард доллар) ошади. Буюк Британия Мудофаа вазирлиги 11 декабрь, якшанба куни ўзининг кундалик ҳисоботида бу миқдор ўтган йилларга нисбатан сезиларли даражада юқорилиги ва Россия Федерацияси бутун бюджетининг 30 фоиздан ортиғини ташкил этишини билдирди.
Шу билан бирга, Британия ҳарбий идораси Россия Федерациясининг келгуси йил учун бундай бюджетини башорат қилинган даромад ва харажатларни ҳисобга олган ҳолда жуда оптимистик деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан, дейилади шарҳда, уруш харажатларини қўллаб-қувватлаш зарурати туфайли Россия бюджетининг ҳарбий бўлмаган қисмларига юклама ортиши мумкин.
Россия бюджетида ҳарбийларга тегишли бўлиши мумкин бўлган харажатлар турли моддаларга бўлинган ва уларнинг бир қисми махфийлаштирилган. Ноябрь ойи охирида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 2023 йилда давлат мудофаа буюртмасини молиялаштириш ҳажми қарийб бир ярим баробарга ошишини маълум қилган эди. Шойгу харажатларнинг ушбу бандига бюджетдан қанча маблағ ажратилиши режалаштирилганига аниқлик киритмади.
Forbes'нинг украинча версияси Украинага босқин бошланганидан бери тўққиз ой ичида Россия урушга 82 миллиард доллар, яъни йиллик бюджет даромадларининг чорак қисмини сарфлагани ҳақида хулоса қилган. Forbes украиналик ҳарбийлар тақдим этган очиқ маълумотларга асосланиб ҳисоб-китоб қилди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025