Ўзбекистон | 11:44 / 15.12.2022
6652
1 дақиқада ўқилади

Доимий аҳоли сони ўсиши йиллар кесимида маълум қилинди

Ўзбекистон доимий аҳолиси ўсиши тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон доимий аҳолиси сони ўсиши 1920 йилда 4,4 млн кишини ташкил қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 1930 йилда 4,9 млн кишига, 1940 йилда 6,6 млн кишига, 1950 йилда эса 6,2 млн кишига тенг бўлган.

Бундан ташқари, 1960 йилда доимий аҳолиси сони ўсиши 8,4 млн кишини, 1970 йилда 11,8 млн кишини ташкил этган.

Ушбу кўрсаткич қолган йиллар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • 1980 йил – 15,8 млн киши;
  • 1990 йил – 20,2 млн киши;
  • 2000 йил – 24,5 млн киши;
  • 2010 йил – 28 млн киши;
  • 2020 йил – 33,9 млн киши;
  • 2022 йил – 35,3 млн киши;
  • 2022 йил 8 декабрь – 36 млн. киши.

Мавзуга оид