Ўзбекистон | 17:57 / 21.12.2022
6498
3 дақиқада ўқилади

Saneg нефт қазиб чиқариш ҳажмини нефт-кимёдан фойдаланган ҳолда оширмоқда

Фото: Sanoat Energetika Guruhi

Ўзбекистон Республикасида нефт қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш давлат дастури ижрочиси бўлган Saneg компанияси полимер тизимларини қўллаш орқали амалдаги қудуқлардаги сувланишни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Технология махсус танланган полимер таркиб ёрдамида сув оқимини изоляция қилиш орқали қудуқлардаги сувланишни камайтиришга имкон беради.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 декабрдаги 1002-сон қарорига мувофиқ, 2019 йил декабрь ойида нефт қазиб олишни кўпайтириш дастури ишга туширилаётган вақтда аксарият нефт конларининг ҳолати қудуқ маҳсулотнинг юқори даражада сувланиши билан тавсифланган – олинган нефт таркибидаги сув миқдори 95% гача эди. Шу билан бирга, суткалик нефт қазиб олиш ҳажми 1200 тоннани ташкил этар эди.

Бугунги кунда корхонага қарашли қатор конларда замонавий гидроизоляция технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган таъмирлаш ва изоляциялаш ишлари туфайли қудуқ маҳсулотларининг сувланишини 81 фоизга камайтириб, суткалик нефт қазиб олиш кўрсаткичини 1700 тоннага етказишга муваффақ бўлинди. Энг яхши самарага “Шимолий Ўртабулоқ” конида эришилди, бу ерда нефт қазиб олиш олинадиган сув ҳажмидан 3 баравар кўп бўлди.

"Полимер гель юқори даражада ўтказувчанлик даражаси юқори бўлган сувланган маҳсулот проқатламида ўтказмайдиган тўсиқ ҳосил қилади, бунинг натижасида қатлам сувининг ҳаракатчанлиги сезиларли даражада пасаяди ва нефтни чиқариш ҳажми кўпаяди, – дейди Saneg бош муҳандиси Сергей Рябов. – Ушбу технологияни қўллашни таҳлил қиладиган бўлсак, шуни таъкидлаш мумкинки, таркиби тўғри танланган тақдирда ушбу ишланма қудуқлар сувланишига қарши курашда ҳамда аллақачон сув босган фондни реанимация қилишда катта ёрдам беради. Бундан ташқари, насос ускуналари самарадорлигини ошириш ҳисобига нефт қазиб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш имконини беради, улар сувни эмас, балки нефтни кўпроқ тепага кўтаради”.

Компания Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидаги бошқа конларда сувда эрувчан полимер тизимлари технологиясидан фойдаланган ҳолда, оптимал полимер таркиб ва қазиб чиқариш технологиясини танлаб, таъмирлаш ва изоляциялаш ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

«Sanoat Energetika Guruhi» Матбуот хизмати Ⓣ