Айни пайтда анжуманлар залида вазирлар, мутассаддилар ва педагоглар жам бўлиб туришибди. Махсус тайёрланган кўргазмаларда ўқувчилар синф хоналари, янги технологиялар ва энг муҳими – бутунлай қайта ишлаб чиқилган дарсликлар тақдим этилиши кутиляпти.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, давлат раҳбари ўқитувчилар билан бирга таълим сифатини ошириш ва янги дарсликларни жорий этиш масалаларини алоҳида муҳокама қилиши ҳам режалаштирилган.
Маълумки, президент 9 октябрь куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида журналистлар билан учрашган ва дарсликлар муаммоси ҳақида тўхталиб ўтган ва энди Финландия стандарти бўйича тайёрланишини маълум қилганди.
“Дарсликлар масаласида ҳам анча муаммо бор экан, унинг ичига кириш керак. Дарсликлар савияси ҳақида катта муҳокамалар бўлди. Финляндиянинг стандарти билан бир хилда 1-4 синфлар учун дарсликлар қиладиган бўлдик. Нимага десангиз, Финляндия халқ таълими Европа миқёсида, умуман дунёда рақобатга чидамли, кўп тажрибани ўзидан ўтказган”, — деганди президент. Бугунги тадбир ўша режаларнинг мантиқий дебочаси бўлади.












