Терговчилар Россия олий қўмондонлигининг икки вакили - Россия Қуролли кучлари Аэрокосмик кучларининг узоқ масофали авиацияси қўмондони, генерал-полковник Сергей Кобилаш ва Россия ҲДФ Қора денгиз флотининг собиқ қўмондони, адмирал Игор Осипов бўйича «юқори сифатли» далиллар базасини тўплашди, деб хабар берди "СБУ" матбуот хизмати.

Ҳар иккисига ҳам мамлакат Жиноят кодексининг икки моддаси - агрессив урушга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ҳамда Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва дахлсизлигига тажовуз қилиш бўйича иш очилган.

«Булар Украинанинг мамлакатдаги фуқаролик объектларини ўққа тутиш бўйича эълон қилаётган биринчи шубҳалари», дейилади хабарда. 

Ушбу моддалар бўйича энг юқори жазо умрбод қамоқ жазосидир.