Жаҳон | 13:08 / 10.01.2023
9946
1 дақиқада ўқилади

Дунё аҳолиси қайси йилларда 1 миллиардга ўсиб боргани маълум қилинди

Фото: Reuters

Дунё аҳолисининг ҳар миллиардга ўсиши кўрсаткичлари тўғрисида маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 36,0 млн кишини ташкил этиб, аҳоли сони бўйича дунёда 41-ўринни эгаллаган.

Давлат статистика қўмитаси дунё аҳолиси сонининг ҳар миллиардга ўсиши кўрсаткичлари бўйича маълумот тақдим этди.

Қўмита ахборотига кўра, ушбу кўрсаткич қуйидагича кўриниш олган:

  • 1804 йил – 1 млрд киши;
  • 1927 йил – 2 млрд киши;
  • 1960 йил – 3 млрд киши;
  • 1974 йил – 4 млрд киши;
  • 1987 йил – 5 млрд киши;
  • 1999 йил – 6 млрд киши;
  • 2011 йил – 7 млрд киши;
  • 2022 йил – 8 млрд киши.

Мавзуга оид