Жаҳон | 00:10 / 11.01.2023
49042
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда туғилган йигит «Вагнер» таркибида Донбассда ҳалок бўлди 

У 1993 йилда Шарғунда туғилган, 10 ёшлигида оиласи билан Россияга кўчиб кетган. 

Фото: EPA

Украинанинг Донбасс ҳудудидаги жангларда «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси аъзоси, асли сурхондарёлик Сардор Саъдуллаев Исматулло ўғли ҳалок бўлди. 

Бу ҳақда Бошқирдистоннинг Бураево қишлоғи маъмурияти раҳбари Рушан Гараев ижтимоий тармоқда хабар берди. Унинг ёзишича, 29 ёшли йигит билан видолашув маросими 7 январ куни Бураево қишлоғида ўтказилган. 

Хабарда келтирилишича, Сардор Саъдуллаев 1993 йил 9 майда Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти, Шарғун шаҳрида туғилган. 2003 йилда оила Россиянинг Бураевский тумани, Бураево қишлоғига кўчиб ўтган. 2010 йилда 3-сонли ўрта мактабнинг тўққизинчи синфини тугатгач, Уфа нефт коллежига ўқишга кирган, у ердан РФ Қуролли Кучлари сафига чақирилган. 

Сардор Саъдуллаев Анапа шаҳридаги ҳаво-десант қўшинларида хизмат қилган. Ҳарбий хизматни ўтаб, ишга жойлашган, уйланган. Оиласида бир ёшдан тўрт ёшгача бўлган уч нафар бола тарбияланмоқда. 2022 йил сентябр ойида «Вагнер» ХҲК таркибига кўнгилли равишда аъзо бўлиб, Украинадаги урушга жўнаган. 

Мавзуга оид