Иқлим ўзгариши тезлашиб бориши ҳисобига дунё ҳар йили тобора зарарлироқ ва кўпроқ талафот олиб келаётган, тўлови ҳам қимматга тушадиган ҳодисаларини бошдан кечирмоқда. 2022 йилда ҳар бири 3 млрд доллардан кўпроқ зарар келтирган 10 та шундай табиат ҳодисаси содир бўлди.
Миллиардлаб доллар зарар етказиш билан бирга минглаб инсонлар бу табиат ҳодисалари сабаб вафот этди, миллионлаб одамлар жабр кўрди. Иссиқхона газлари истеъмоли қисқармас экан, инсоният тўлайдиган бу товон нархи ошиб бораверади.
Топ 10 та энг зиёнли табиат ҳодисаси
- АҚШ ва Кубада сентябр ойида рўй берган тўфонлар. Бу тўфонлар сабаб миллионлаб одамлар электр энергиясидан маълум муддат узилиб қолди, қурбонлар юз берди. Ҳар иккала давлат кўрган зарар ҳажми 100 млрд доллар атрофида баҳоланган.
Got this from a friend in #Naples - just so sad. @ActionNewsJax #Ian pic.twitter.com/HtC0CtG228
— Jason Brewer (@JBrewerBoston25) September 28, 2022
- Европадаги қурғоқчилик. Бундан кўрилган зарар 30 млрд доллардан ошиқроққа баҳоланмоқда. Европа ва Буюк Британия ўтган йили бошидан кечирган қурғоқчилик сўнгги 230 йил ичида энг қаттиғи бўлган. Юқори ҳарорат ўрмон ёнғинлари келиб чиқишига ҳам сабаб бўлди.

- Хитойдаги сув тошқинлари. 12,3 млрд зарар келтирган.

Хитой тарихидаги энг йирик сув тошқинларидан бири бўлган ёзги сув тошқинида миллионлаб одамлар бошпанасини ташлаб кетишга мажбур бўлган, минглаб уйлар яроқсиз ҳолатга келган. Умуман, 2022 йилда кузатилган ва катта зарар келтирган табиий офатларнинг аксарига қанчадир муддатда кузатилган энг катта талафот келтирган ҳодиса сифатида таъриф берилмоқда.

























