Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 10-синф ўқувчиси фуқаронинг банк картасидаги пулларни ўзлаштирди
У синфдош қизнинг телефон рақамига уланган банк картасини яширинча ўзининг мобил қурилмасига ўтказиб, пулларни ўзлаштирган.
Қашқадарёда 10-синф ўқувчиси фуқаролардан бирига тегишли банк картасида бўлган пулларни ўзлаштирган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс банк картасидан жами 6 млн 663 минг сўм пулларни ечиб олганини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи, 10-синф ўқувчиси экани аниқланган.
Дастлабки суриштирувда, картадаги пулларни ўзлаштирган ўқувчи жабрланувчининг қизи билан синфдош бўлган. У қизнинг телефон рақамларига уланган банк картасини яширинча ўзининг мобил қурилмасига ўтказиб олиб, пулларни ўзлаштиргани маълум бўлган.
Қайд этилишича, 17 ёшли ўқувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Мавзуга оид
16:11 / 16.06.2026
Солиқ органларининг P2P мониторинги қанчалик қонуний?
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026