Uzcard ва Humo карталарини ҳам “тез орада” Apple Pay хизматига улаш мумкин бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълум қилди.
“Маҳаллий тўлов тизимлари (Uzcard ва Humo) карталарини Apple Pay хизматига улаш бўйича тегишли ишлар давом эттирилмоқда ва уларни хизматга улаш имконияти тез орада тақдим этилади”, – дейилади МБ хабарида.
27 октябрдан бошлаб Apple Pay ва Google Pay хизматлари Ўзбекистон банклари чиқарган карталарни ҳам қўллаб-қувватлай бошлади. Аммо ҳозирги босқичда фақат айрим банкларнинг Visa ва Mastercard карталарини бу сервисларга улаш мумкин.
Марказий банкнинг Apple Pay хизмати ишга туширилгани ҳақидаги хабарида айтилишича, хизматдан фойдаланиш имконияти банклар ва тўлов тизимларининг техник тайёрлигига қараб босқичма-босқич кенгайтириб борилади.
МБнинг қайд этишича, ҳозирда Apple Pay хизматига қуйидаги банклар томонидан чиқарилган Visa ва Mastercard карталарини улаш мумкин:
Ўзбекистон Миллий банки — Visa ва Mastercard;
Ipak Yuli Bank — Visa ва Mastercard ;
Orient Finans Bank — Visa ва Mastercard;
Капиталбанк — Visa ва Mastercard;
TBC Bank — Visa ва Mastercard;
Octobank — Visa ва Mastercard;
Hamkorbank — Visa;
Uzum Bank — Visa.
“Apple Pay орқали тўловларни амалга оширишда карта маълумотларининг махфийлиги ва тўловларнинг хавфсизлиги махсус технологиялар ёрдамида таъминланади”, – дейилади расмий ахборотда.
Google Wallet иловасида кўрсатилишича, Google Pay қуйидаги карталарни қўллаб-қувватлайди:
AVO Bank — Mastercard;
Octobank — Visa, Mastercard;

















