“Ўзгидромет” хабарига кўра, ушбу ҳудудларда вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15 – 20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Шунингдек, жорий йил 2-6 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳарорати сезиларли ўзгаришлари сабабли республика тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
  • Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
  • Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал туманларида;
  • Тошкент вилоятининг Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмаси Чимён тоғларида;
  • Наманган вилоятининг Поп туманида;
  • Фарғона вилоятининг Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиши хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.