ФВВ қутқарувчилари томонидан «Қамчиқ» довонида ҳандаққа тушиб кетган юк автомобили эгасига амалий ёрдам кўрсатилди.
22 декабр куни соат 4:30 да А-373 автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган Isuzu русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ҳандақ (кювет) қисмига тушиб кетган. ФВВ қутқарувчилари манзилга етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида автомобил хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.
Жабрланувчилар ҳақида хабар берилмади.











