Россия пойтахтининг жануби-шарқидаги кафелардан бирида 15 киши иштирокида оммавий муштлашув бўлди, деб хабар берди «Мослента».
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса 19 февралга ўтар кечаси Лублинская кўчасидаги муассасалардан бирида содир бўлган. Воқеа жойига етиб борган полиция ходимлари Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасидаги оғзаки айтишув оммавий муштлашувга айланганини аниқлаган.
Жанжал кафеда бошланган, муштлашув кўчада давом этган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 15 кишини қўлга олиб, воқеа сабабларини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб кетган.












