Ўзбекистон | 16:46 / 02.03.2023
8303
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қўшилмаслик саммити доирасида қатор учрашувлар ўтказди

Фото: Президент матбуот хизмати

Қўшилмаслик ҳаракати саммитининг ялпи сессияси якунлангач, Ўзбекистон президенти делегациялар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан суҳбатда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Рас-ал-Ҳайма амирлиги амири, БАА Олий кенгаши аъзоси шайх Сақр Ал-Қосимий билан етакчи компанияларни янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишга жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди.

БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессияси раиси Чаба Кёрёши билан етакчи халқаро ташкилотнинг жорий йил сентябрь ойида ўтадиган ялпи сессиясининг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Жаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили ЮНВТО Бош ассамблеясининг жорий йил 16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтадиган навбатдаги сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди. Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма дастурни амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга оид