Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда айрим давлат мулклари хусусийлаштирилмаслиги белгиланди
Президент «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Қонун давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Фото: iStock
Давлат мулкига бўлган мулк ҳуқуқи фуқаролик қонунчилигида назарда тутилган асосларга кўра, шунингдек қуйидаги асосларга кўра ҳам юзага келади: шартномалар ва бошқа битимлар тузилганда; мол-мулкни ёки мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини, солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликни, шунингдек давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендларни хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) киритиш йўли билан улушни олишда; суд қарорлари асосида.
Қонунга кўра, айрим давлат мулклари хусусийлаштирилмайди, жумладан: Ўзбекистон ҳудуди доирасидаги ер, ерости бойликлари, сув омборлари, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси; моддий маданий мерос объектлари, архив ҳужжатлари, давлат музейлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шу жумладан хиёбонлар ва ботаника боғлари.
Давлат мулкини бошқариш субъектлари қуйидагилардан иборат: Вазирлар Маҳкамаси; Агентлик; махсус ваколатли давлат органлари; давлат муассасалари, шу жумладан давлат органлари; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат мулкини бошқариш соҳасидаги ваколатли давлат органидир. Давлат мулки реестрини юритиш Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда ва шаклда Агентлик томонидан амалга оширилади. Агентлик ҳар йили 1 августгача давлат иштирокидаги корхоналарнинг ўтган молия йилидаги фаолияти самарадорлиги тўғрисидаги йиғма ҳисоботни ўз расмий веб-сайтида эълон қилади.
Мавзуга оид
18:41 / 14.04.2026
Бўлиб тўлашга сотилган объектлар бўйича устама ҳисоблаш тўхтатилади
18:25 / 14.04.2026
Президент шаҳарларнинг бош режалари йўқлиги ортидан келиб чиқаётган муаммолар ҳақида гапирди
08:42 / 07.04.2026
Давлат идораларида ортиқча майдонлар қисқартирилади
21:09 / 06.04.2026