Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ саммити: Евроиттифоқ Россияга коллектив босимни кучайтиради
ЕИ саммитида эълон қилинган баёнотга кўра, Европа Иттифоқи Россияга коллектив босимни кучайтиришга қатъий қарор қилди.
Dpa агентлигининг қайд этишича, РФга нисбатан қаттиқроқ ёндашув санкцияларни кенгайтириш ва Россия нефть маҳсулотлари учун мавжуд нарх чегарасига ўзгартириш киритишни ўз ичига олади.
Шу билан бирга, саммит декларациясида Халқаро жиноий суд томонидан Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берилгани «ҳисобга олинган».
Нисбатан босиқ баёнотнинг асосий сабаби Венгриянинг позицияси бўлиб, унинг ҳукумати саммит олдидан декларацияда ХЖС қарорига ҳеч қандай изоҳ беришни истамаслигини билдирган, дея таъкидлади dpa.
Халқаро жиноий суднинг қарорлари уни 1998 йилда ташкил этган халқаро шартнома - Рим статутини имзолаган давлатлар учун мажбурийдир. Гап 123 та давлат, жумладан Европанинг барча мамлакатлари, Жанубий Америка, шунингдек, Тожикистон, Жанубий Африка, Афғонистон, Марказий Африка Республикаси ва Нигерия ҳақида бормоқда. Бироқ, улар орасида Қўшма Штатлар ҳам, Россия ҳам йўқ.
Халқаро жиноий суд Путинни ҳибсга олишга ордер бергани ҳақида 17 март куни ХЖС сайтида хабар берилган. Суд Россия президентини ҳарбий жиноятларда, хусусан, Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга мажбуран депортация қилишда гумон қилмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 01.06.2026
ЕИ Россия нефтига нисбатан янги санкцияларни тайёрламоқда
12:52 / 06.03.2026
Зеленский Орбаннинг манзилини Украина қуролли кучларига бериш билан таҳдид қилди
12:08 / 19.02.2026
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
12:52 / 24.01.2026