Ўзбек олимлари саратонни 99 фоиз даволайдиган дори яратдими? ЎзФА изоҳ берди
Ўзбек олимларининг саратонни 99 фоиз даволайдиган препарат ишлаб чиққани ҳақидаги маълумот нотўғри талқин қилинган. Дори фақат саратоннинг битта турини юқори самарадорликда даволашга мўлжалланган.
Ўзбек олимларининг саратонни 99 фоизгача даволаш имконини берувчи янги препарат ишлаб чиққани ҳақидаги интревю ЎзАда элон қилингач, бунга жамоатчиликда эътирозлар пайдо бўлди. Ўзбекистон фанлар академиясининг изоҳ беришича, интервюда айтилган Lyutetsiy-177 PSMA-617 радиофармацевтик дори воситаси саратоннинг фақат бир тури, яъни асосан катта ёшдаги эркакларда учрайдиган простата бези ракини даволашда самарали ҳисобланади.
Шу билан бирга, тўртинчи ва бешинчи дозаларида тананинг бошқа қисмларидаги метастазаларга ҳам терапевтик таъсир кўрсатиши кузатилган. Академия ахборот хизмати, интервю бошқа сайтлар томонидан ўта қисқартирилган ҳолда қайта чоп этилгани сабаб PSMA тўғрисидаги маълумот тушириб қолдирилган дея изоҳ берган.
“Бу билан аҳоли ўртасида бу дори воситаси барча рак касалликларини даволайди деган тушунча пайдо бўлган”, дейилади муносабатда.
Шунингдек, ЎзФА оммавий ахборот воситалари вакилларидан янгилик ва ахборот тарқатишда қайси манбадан олингани, берилаётган фактлар тўғрилигига алоҳида эътибор беришни сўраган.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
14:58 / 18.01.2025
Кунига атиги бир стакан сут ичиш саратон хавфини пасайтиради
11:24 / 13.01.2025
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлай олди
00:35 / 04.01.2025
Олимлар жигарни ёғ босиши саратонга олиб келишини аниқлади
14:42 / 05.12.2024