Президент тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини мукофотлади
|20:041 51910 мин
Тиббиёт ходимларидан бир гуруҳи тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш, соҳани тубдан ислоҳ этишга қаратилган дастурлар ижросини таъминлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати учун давлат мукофотларига сазовор бўлди.
Президент фармони билан соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш, соҳани тубдан ислоҳ этишга қаратилган дастурлар ижросини таъминлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, бой билим ва тажрибаси, профессионал маҳорати билан диагностика ва даволаш амалиётида илғор технологик ва инновацион усулларни кенг қўллашда фаол иштироки учун тиббиёт ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони билан
Даминов Ботир Тургунпулатович - Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори
Джураев Миржалол - Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг абдоминал жарроҳлик бўлими илмий раҳбари
Каримов Шавкат Ибрагимович - Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директори
Юсупов Азамат Фархадович - Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан
Ваисов Адхамджон - Тошкент давлат тиббиёт университетининг 1-дерматовенерология ва косметология кафедраси профессори
“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан
Алиев Азиз Абдуллаевич - Қўқон шаҳри тиббиёт бирлашмасининг неврология бўлими шифокор-неврологи, Фарғона вилояти
Мамасадиков Нурилло Шукруллаевич - Фарғона шаҳридаги “Central Asian medical university” нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси, Фарғона вилояти
Мавзуга оид
I даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан
Алиева Дилфуза Абдуллаевна - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг “Оила ва никоҳ” маслаҳатхонаси мудири
Аляви Бахромхон Анисхонович - Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази директори
Ахмедова Олия Маматқуловна - Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг аллергология бўлими мудири
Бабажанова Шахида Дадажановна - Республика перинатал марказининг акушерлик бўлими мудири
Бобоева Нодира Исроиловна - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти филиали туғуруқ бўлими дояси
Болкунова Фаина Владимировна - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат илмий тиббиёт кутубхонаси раҳбари
Киличев Ибадулла Абдуллаевич - Урганч давлат тиббиёт институтининг асаб касалликлари, тиббиёт психологияси ва психотерапия кафедраси профессори, Хоразм вилояти
Аюбий Эисахан Аюб - Америка Қўшма Штатлари “Project C.U.R.E.” ташкилотининг ҳукумат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича бош директори
Баиев Хасан Жунидович - Россия Федерациясининг Е.П.Глинка номидаги Республика болалар клиник шифохонаси юз-жағ ва пластик жарроҳи
Гизатулина Назира Расуловна - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи
Мусаев Ахмет Юсупович - Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар реанимацияси бўлими шифокор-реаниматологи, Қорақалпоғистон Республикаси
Пак Антонина Аликовна - Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг скрининг-тиббий маслаҳат бўлими шифокор-генетиги
Тойимбетова Галия Калабаевна - Зарафшон шаҳар кўп тармоқли марказий шифохонасининг юқумли касалликлар бўлими шифокори, Навоий вилояти
Царева Виктория Эдуардовна - Академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиали бош шифокори
Усманова Паризод Абдикаюмовна - Республика болалар фтизиатрия ва таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитацияси маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари
I даражали “Саломатлик” ордени билан
Каримов Абдуфаррух Абдусатарович - Академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг нейрохирургия бўлими илмий раҳбари
Разикова Илмира Садуллаевна - Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори
Худайбердиева Махсуда Буриевна - Ангор тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими санитария шифокори, Сурхондарё вилояти
Шоимқулова Малика - Бекобод туманидаги “Янгиҳаёт” оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, Тошкент вилояти
Шукуров Шухрат Уткурович - Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот марказининг давлат соғлиқни сақлаш сиёсати самарадорлигини баҳолаш бошқармаси бош мутахассиси
“Келажак бунёдкори” медали билан
Иномов Фирдавс Улуғбек ўғли - Болалар миллий тиббиёт марказининг маслаҳат ва диагностика бўлими шифокор-неврологи
“Шуҳрат” медали билан
Абдуназаров Эркин Ғуломович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Бувайда тумани бўлими ҳайдовчиси, Фарғона вилояти
Абдурахмонова Саноат Абдурафиковна - Самарқанд тумани соғлиқни сақлаш бўлими катта ҳамшираси, Самарқанд вилояти
Ахмедова Наргиза Махмудовна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали шошилинч кардиология ва терапия бўлими шифокор-кардиологи, Бухоро вилояти
Закирова Зебо Анвар қизи - Сирдарё тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси IT-оператори, Сирдарё вилояти
Кутлимуратова Энахан Эгамбергеновна - Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг поликлиника бўлими диагностика шифокори, Хоразм вилояти
Мурталибова Нодира Мирмаксудовна - Болалар миллий тиббиёт марказининг нефрология ва гемодиализ бўлими шифокор-нефрологи
Муртазаев Нозимжон Неъматович - Миллий тиббиёт марказининг нейрореанимация бўлими шифокор-неврологи
Низамов Улугбек Иргашевич - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари
Насиров Мансур Мухторович - Болалар миллий тиббиёт марказининг кам инвазив хирургия, трансплантология ва ортопедия бўлими мудири
Омонов Фахриддин Сапарович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Оққўрғон тумани бўлими фельдшери, Тошкент вилояти
Соатова Рано Ахматовна - Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг хирургия реанимацияси бўлими кичик тиббий ходими
Тошбўлова Мухайё Эгамқуловна - Жиззах ногиронлиги бўлган аёллар учун “Ғамхўрлик” марказининг кичик тиббий ходими, Жиззах вилояти
Умирзоков Низомиддин Апаевич - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Пахтачи тумани бўлими ҳайдовчиси, Самарқанд вилояти
Усмонов Саидаъло Комилжонўғли - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг стандартлар ва клиник қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бошқармаси бошлиғи
Усмонов Шухрат Уразали ўғли - Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг реабилитация бўлими мудири
Шоабсаров Абдушоҳид Аслонович - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг куйганлар токсикология реанимацияси бўлими мудири