Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё Хитой тажрибаси асосида "Илғор инновацион ҳудуд"га айланади
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда Сирдарёни саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт бўйича “Илғор инновациялар ҳудуди”га айлантириш зарур эканлиги айтилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.
"Инновацион ҳудудда ҳоким, вилоят, туман раҳбарлари аҳоли ва тадбиркорларга шароит яратиш бўйича ҳар куни янгиликка интилиши, дунёқараши ва ёндашувлари ўзгариши керак. Шунда одамларнинг онги, дунёқараши ўзгаради, инновацион ва ишбилармонлик муҳити шаклланади", деди президент.
Маълум қилинишича, вилоятни инновацион ҳудудга айлантириш учун қайси давлат тажрибасини олиб келиш бўйича кўп ўйланган.
Ниҳоят, Ўзбекистонга транспорт-логистика жиҳатдан энг яқин ва энг йирик давлат сифатида Хитой танланган. Давлат раҳбари бу қарорнинг сабабларига ҳам тўхталди.
Охирги йилларда Хитой:
- саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиётда мисли кўрилмаган ютуқларга эришди;
- илм, инновация, муҳандислик, электро-техника, робото-техника ва Ай-Ти йўналишларида тажрибаси катта;
- 150 миллиард долларлик озиқ-овқат ва текстиль бозори бор;
- хитойлик инвесторларнинг ҳам вилоятга қизиқишлари катта;
- охирги олти йилда Хитойлик инвесторлар билан бирга, Ширин шаҳри, Мирзаобод ва Сирдарё туманларида 60 дан ортиқ йирик саноат корхоналари иш бошлаган.
Вилоятга 2022 йилнинг ўзида 250 миллион доллардан зиёд Хитой инвестициялари жалб қилинган. Бу вилоят инвестициясининг деярли 90 фоизи.
Мавзуга оид
09:10
Раҳбар кадрлар сунъий интеллект асосида сараланади
20:52 / 15.07.2026
Президент 2030 йилгача 1,5 минг раҳбар кадр захирасини шакллантиришни буюрди
17:37 / 15.07.2026
Тадбиркорларга Беларусдаги шериклар билан қўшма ташаббусларни бошлаш вазифаси юклатилди
20:15 / 13.07.2026