Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага янги ёрдам пакети тўғрисида эълон қилди
325 миллион долларлик 36-ҳарбий ёрдам пакетига HIMARS ЯЎРТ учун ўқ-дорилар, артиллерия ва авиация, 9 миллиондан ортиқ ўқотар қурол патронлари, порт ва бандаргоҳ хавфсизлиги ускуналари ҳамда бошқа жиҳозлар киради.
Фото: AP
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага янги ҳарбий ёрдам кўрсатишини эълон қилди. 19 апрель, чоршанба куни Пентагон сайтида хабар қилинганидек, 325 миллион долларлик пакетга HIMARS ЯЎРТ ўқ-дорилари, 155 ва 105 миллиметрли артиллерия снарядлари, TOW танкка қарши бошқариладиган ракеталар, АТ-4 танкка қарши тизимлари, танк миналари, тўсиқларни енгиб ўтиш учун ўқ-дорилар, 9 миллиондан ортиқ ўқотар қурол патронлари, аниқ бошқариладиган авиация ўқ-дорилари, порт ва бандаргоҳларни қўриқлаш ускуналари ҳамда бошқа жиҳозлар киради.
Ушбу ҳарбий ёрдам пакети Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли тажовузкорлиги бошланганидан бери кетма-кет 36-ёрдам бўлди. Пентагон аниқлик киритишича, 2022 йил февралидан бери АҚШнинг Украинага берган ҳарбий ёрдами умумий миқдори 35,4 миллиард долларга етган.
Пентагон 4 апрель куни АҚШнинг Украинага 2,6 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатиши ҳақида маълум қилди. У Patriot зенит-ракета тизимлари ва HIMARS ракета тизимлари учун ўқ-дорилар, 23 миллион патронлар, ҳаво кузатуви радарлари, танкка қарши ва миномётларга қарши тизимлар ҳамда ўқ-дориларни ўз ичига олган.
Мавзуга оид
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
19:30 / 22.04.2026
Сизранда Украина зарбаси оқибатида кўп қаватли уй подъезди қулади
13:51 / 22.04.2026