Трамп жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди
Собиқ президент Доналд Трамп суд томонидан ёзувчи ва журналист Элизабет Жин Кэрроллни жинсий зўрлаганликда айбдор деб топилди. У жабрланувчига умумий ҳисобда 5 миллион доллар миқдорида товон пули тўлайди.
Манҳэттен федерал ҳакамлар ҳайъати Доналд Трамп 1996 йилнинг баҳорида ҳашаматли универмагнинг кийим алмаштириш хонасида Элизабет Жин Кэрроллни зўрлаганини аниқлади. Бу ҳақда CNN ёзди.
Кэрроллнинг таъкидлашича, Трамп уни Bergdorf Goodman универмагида зўрлаган. Сўнгра бу ҳақдаги даъвосини рад этиб, туҳмат қилган. Шунингдек, ўз дидига мос келмаслигини айтиб, китоби сотувларини кўпайтириш учун бу воқеани ўйлаб топганликда айблаган.
Трамп бу айбловларнинг барчасини рад қилиб келаётган эди.
Кэрролл 2022 йилнинг ноябрь ойида Нью-Йорк штатининг янги қонунидан фойдаланиб судга мурожаат қилди. Бу қонун жинсий зўравонлик айбловлари учун муддатни олиб ташлади. Яъни, жабрланувчиларга узоқ йиллар олдин содир бўлган ҳодиса бўйича ҳам судга мурожаат қилиш имкони берилди.
Трамп судда қатнашмади. Фуқаролик иши бўйича ҳар қандай судланувчи сингари, у суд маҳкамасига келиши шарт эмас ва ўз ҳимоясида гувоҳлик бермаслик ҳуқуқига эга.
Энди Трамп ишни тинч ҳал қилиш доирасида Кэрроллга 2 миллион доллар тўлайди. Шунингдек, журналистга туҳмат қилгани ва обрўсизлантиргани учун яна 3 миллион доллар беради.
Мавзуга оид
08:32
Ҳегсет, Рэтклифф, Ноэм, Маск: Трамп асосий лавозимларни тақсимламоқда
00:30
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024