“Ҳудудгазтаъминот” ва “Ўзнефтгазинспекция” мутахассислари Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси фаолиятини ўрганди.
“Ҳудудгазтаъминот” хабарига кўра, “Авазова Шарофат Ғаниевна” ХКга тегишли шохобчанинг газ ҳисоблаш ускунасини текшириш давомида ГОСТ 8.586.2005 талаблари бузилгани аниқланган.
Юмалоқ кран ички қисмининг манфий томонида тугунга боғланган целлофан халтаси топилган.
Натижада, табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилгани муносабати билан юридик шахсга максимал даражада 3 304 795 м3 табиий газ ҳажми бўйича 3 304 795 000 сўм миқдорида ҳисоб-китоб амалга оширилган.
Ҳозирги вақтда барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилмоқда, дейилади хабарда.












