Андижон шаҳридаги метан-заправкада Spark машинаси портлаб кетди. Андижон вилояти ФВБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 5 сентябр куни соат тахминан 11:15 да Андижон шаҳрининг Андижон маҳалласи ҳудудида жойлашган АГТКШда содир бўлган. Spark машинаси газ тўлдириш вақтида портлаб кетган.
Ҳодиса оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида барча куч ва воситалар зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Портлаш оқибатида ёнғин келиб чиқмаган.
Қўшимча қилинишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.















