Бахмут атрофида қолаётган украин артиллерияси ва Киевга зарба оқибатлари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 452-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ мудофаа вазирлиги Бахмут эгаллангани ҳақида хабар берган. Владимир Путин шаҳар учун жангларда ўзини кўрсатганларни мукофотга тақдим этишни ваъда қилган.
- Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр эса украин қўшини «Бахмутни ярим қуршов ҳолатига туширгани»ни ҳақида гапирди. Володимир Зеленский G7 саммитида «Бахмут фақат қалбларда қолгани»ни айтди, аммо кейинроқ аниқлик киритиб, шаҳар Россия томонидан босиб олинмаганини маълум қилди.
- Жо Байденнинг тасдиқлашича, Россия Бахмут атрофида юз мингга яқин кишидан айрилган.
- Байден украин учувчиларини Американинг F-16 қирувчи самолётларида ўқитишга розилик берди. АҚШ президентининг сўзларига кўра, у Зеленскийнинг Киев F-16 самолётларидан Россия ҳудудида фойдаланмаслик бўйича ваъдасини олган.
- АҚШ Украинага 375 миллион доллар миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида эълон қилди.
Зеленский ва «Катта еттилик» етакчилари Ҳирошимадаги саммитда
19 майдан 21 майга қадар Япониянинг Ҳирошима шаҳрида «Катта еттилик» саммити бўлиб ўтди. Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан буён унда илк марта Украина президенти Володимир Зеленский шахсан иштирок этди. Тадбирдаги асосий мавзулардан бири Украинадаги уруш мавзуси бўлди. Саммитнинг асосий якунлари ҳақида бу ҳавола орқали ўқиш мумкин.
Дронлар вайрон қилган уй томини тузатаётган киевликлар
19 майга ўтар кечаси Россия қўшини Украина бўйлаб навбатдаги ҳаво зарбалари йўллади. Киев шаҳар маъмурияти раҳбари Сергей Попкога кўра, пойтахтда «бир неча тўлқин кузатилган, бир неча бор маълум вақт оралиғида Shahed дронлари билан ҳужум қилинган». Бир кун ўтиб, 20 майга ўтар кечаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари россияликларнинг 18 та дронини уриб туширган.
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
Украина қўшини 21 май куни Россия томонидан аннексия қилинган Донецк шаҳрини ўққа тутди, шунингдек, Оленивка, Макийивка, Александровка, Ясиноватая ва Ҳорливкага ҳам зарбалар берилган. РИА Новости «ДХР» расмийларига таяниб хабар беришича, ҳудудлардан «„НАТО“ калибри»даги снарядлар топилган.
Кремл таъсиридаги яна бир нашр - «Известия» мухбири хабар беришича, зарба оқибатида хусусий турар жой биноси ва иссиқхона вайрон бўлган. Газета маълумотига кўра, снарядлардан бири бинога келиб урилгач, ёнғин чиққан, оловни бартараф этишга муваффақ бўлишган. 12 ёшли бола жароҳат олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Бахмут атрофидаги украин артиллериячилари
20 май куни кундузи «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожин Бахмут ёлланма жангчилар томонидан эгаллангани ҳақида хабар берди. Украина томони бу баёнотни рад этган. Украина ҚК Шарқий қўшинлар гуруҳи спикери Сергей Череватий ҳарбийлар «Бахмут учун жангни давом эттираётгани» ҳақида маълум қилган. Кейинроқ Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр вазият «критик» эканини тан олди ва украин ҳарбийлари шаҳардаги сўнгги участкада ҳимояланаётганини қўшимча қилди. Володимир Зеленский ҳам Бахмут бой берилгани тўғрисидаги маълумотни рад этган.
Украинанинг турли ҳудудларидан суратлар
Мавзуга оид
09:12
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024
Россия «Рубеж»ни ишга солди. Бу ракета ядровий каллакни ҳам олиб уча олади
21:52 / 21.11.2024
Залужний: «Хуш келибсан, учинчи жаҳон уруши»
16:43 / 21.11.2024