Спорт | 10:32 / 21.06.2023
43419
10 дақиқада ўқилади

Роналду Гиннесс рекордлари китобида, Ҳоланд Мбаппедан ўзиб кетди. Европада кун ўйинлари

Сешанба куни Евро-2024 саралашида яна 5 та гуруҳда 4-тур учрашувлари ўтказилди. Бу ўйинлардан бири майдонни сув босиши туфайли анча кечроқ тугади.

Глазгодаги тошқин

А гуруҳи

Шотландия – Гуржистон 2:0
Голлар:
1:0 – 6 Макгрегор, 2:0 – 47 Мактоминей.
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Кварацхелия (90+4). 
Шотландия – Ганн, Ҳики, Тирни (Суттар, 79), Ҳендри, Портеус, Робертсон, Макгрегор (Жек, 79), Мактоминей, Гилмор (Маклин, 86), Макгинн (Кристи, 90), Дайкс (Нисбет, 79).
Гуржистон – Мамардашвили, Какабадзе, Кашия, Кверквелия, Двали (Гочолейшвили, 56), Лобжанидзе (Давиташвили, 64), Квеквескири (Зивзивадзе, 56), Китейшвили, Гагнидзе, Микаутадзе, Кварацхелия.
Огоҳлантиришлар: Хики (45), Робертсон (67), Гочолейшвили (68), Гагнидзе (75).

Кутилмаганда гуруҳ пешқадами бўлиб олган жамоа майдонидаги ўйинда гуржистонликлар нафақат рақибга, балки кучли ёмғир туфайли сув босган майсазорга қарши ҳам курашишига тўғри келди. Узатмалар ва зарбалардан кейин тўп кўлмакда туриб қолаверди, аммо Шотландия бунга қандайдир қилиб мослашди ва бурчакдан узатиб берилган тўпни Макгрегор ўзига бўйсундириб зарба берди, тўп Мамардашвилининг қўлларидан сирғалиб чиқиб кетди. Фақат майдондаги воқеалар футболга ўхшамасди ва 10-дақиқада арбитр футболчилар билан маслаҳатлашганидан кейин уларни майдондан олиб чиқиб кетди.

Аввалига ўйин 20 дақиқага тўхтатилганди, бу вақт мобайнида «Ҳэмпден Парк» ходимлари швабралар билан сувни майдондан чиқариб ташлашга уринди. Тўхталиш, табиийки чўзилиб кетди, ўйин тақдири бўйича қарор эса бошқа ўйинларда иккинчи бўлим бошланганида қабул қилинди. Арбитр тўп майдон бўйлаб нормал ҳаракатлана бошлаганидан кейин рухсат берди, аммо жамоалар учун қўшимча чигалёзди машғулотлари талаб этиларди, шу туфайли ўйин қайта бошланганида бошқа ўйинлар тугаб бўлганди.

Танаффусгача ҳисоб ўзгармай қолди, иккинчи бўлим бошланганида эса Мактоминай жарима майдонига кирибоқ, ажойиб зарба билан дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди. Воқеалар ривожи ўйин тақдири амалда ҳал бўлганини кўрсатарди. Саралашда илк бор мағлубиятга учраган Гуржистон қўшимча дақиқаларда белгиланган пеналтидан ҳам гола ура олмади, Кварацхелия мавсумда навбатдаги бор «нуқта»дан хато зарба берди. Шотландия эса тўрт ўйинда тўрт ғалаба билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.

Норвегия – Кипр 3:1
Голлар:
1:0 – 12 Солбаккен, 2:0 – 56, пеналти Ҳоланд, 3:0 – 60 Ҳоланд, 3:1 – 90 Кастанос.
Норвегия – Нюланд, Рюэрсон (Вембангомо, 59), Страннберг, Эстигор, Мелинг, Эурснес (Велде, 87), Берг (Торстведт, 74), Эдегор, Солбаккен (Берге, 58), Серлот, Ҳоланд (Финне, 87).
Кипр – Малл, Лайфис, Иоанну, Гогич, Андерсон Коррейя, Пилеас (Андреу, 61), Харалампус (Ционис, 62), Кусулос (Сациас, 90), Кастанос, Антониу (Лоизу, 62), Питтас (Христофи, 70).
Огоҳлантиришлар: Эурснес (18), Питтас (37), Финне (89).

Норвегия ниҳоят саралаш турниридаги илк ғалабасига эришди, биринчи бўлимдаги муваффақиятсиз уринишлардан кейин Ҳоланд иккинчи бўлимда тўрт дақиқа ичида дублни расмийлаштирди. Аввалига у пеналтини аниқ ижро этди, кейин эса ўйиндан ҳам гол урди. Эрлинг учун бу мавсумда бир ўйинда дарвозани икки бор ишғол этиш билан боғлиқ ўн тўртинчи ҳолатдир, Ҳоланд клуб ва миллий жамоа сафидаги барча турнирлар қўшиб ҳисобланганда 56 гол уриб улгурди. Бу Мбаппенинг кўрсаткичидан иккитага кўпроқ.

9 сентябр. Гуржистон — Испания, Кипр — Шотландия

Лукаку олдинги формасига қайтмоқда

F гуруҳи

Эстония – Белгия 0:3
Голлар:
0:1 – 37 Лукаку, 0:2 – 40 Лукаку, 0:3 – 90 Бакайоко.
Эстония – Хейн, Тенисте (Рейнкорт, 79), Метс, Кууск, Пеэтсон, Синявский, Миллер (Шейн, 74), Поом (Аньер, 61), Кяйт, Оямаа (Тунев, 46), Саппинен (Сорга, 74).
Белгия – Зелс, Кастан, Вертонген (Ал-Доҳил, 58), Фас, Теате (Деман, 88), Карраско, Тилеманс, Ндайишимийе (Доку, 57), Вранкс (Мангаля, 57), Бакайоко, Лукаку (Батшуайи, 69).
Огоҳлантиришлар: Кастан (4), Вранкс (22), Синявский (23), Оямаа (27), Тунев (74).

Доменико Тедеско ва Белгия жамоасининг энг таниқли футболчиларидан бири Куртуа ўртасида тушунмовчилик юзагга келиши, жаҳон биринчилигидаги ички можаро ҳали тўла барҳам топмаганини кўрсатди. Дарвозабон жароҳат баҳонасида миллий жамоа ихтиёрини тарк этди, унинг дарвозадаги ўрнини Зелс эгаллади.

Шунга қарамай, бу даражадаги рақиб билан ўйинда «қизил иблислар» учун дарвозада ким туриши унчалик аҳамиятли эмасди. Яна сардорлик боғичини таққан Лукаку уч дақиқа ичида натижани таъминлади. Форвард бу оралиқда қанотдан берилган узатмаларни голга айлантирди (айрим ресурслар биринчи ҳолатда автогол қайд этишди). Аммо Лукаку барибир саралаш турнирларида голли сериясини ўн беш ўйинга етказди.

Австрия – Швеция 2:0
Голлар:
1:0 – 81 Баумгартнер, 2:0 – 89 Баумгартнер.
Австрия – Шлагер, Пош (Вебер, 46), Алаба, Линхарт, Мвене, Виммер (Забитцер, 59), Баумгартнер (Любичич, 90), Шлагер (Гриллич, 71), Зайвальд, Грегорич, Адаму (Арнаутович, 46).
Швеция – Олсен, Валквист, Линделёф, Хин, Олссон, Сванберг (Классон, 87), Форсберг (Карлссон, 77), Экдал (Карлстрем, 46), Густафссон, Кулусевски (Эланга, 87), Исак (Докереш, 76).
Огоҳлантиришлар: Пош (12).

Австрия ва Швеция ўйини ёрқин эпизодларга бой бўлди ва узоқ вақтгача гол урилмагани ҳайрон қолдирарди. Бунда асосий айбдор — меҳмонлар дарвозасини қўриқлаган Олсен бўлди. Аммо у барибир сеҳргар эмасди ва бутун ўйин давомида қутқара олмади. Майдондаги футболчилар эса барчасини дарвозабоннинг гарданига юклаб қўйишганди ва Баумгартнер икки марта қайтган тўпга зарба бериш орқали голлар урди. Биринчи гол Австриянинг 19-зарбасидан кейин урилди, натижада австрияликлар гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолишди.

9 сентябр. Озарбойжон — Белгия, Эстония — Швеция.

Криш Гиннесс рекордлари китобида

J гуруҳи

Исландия – Португалия
Гол:
0:1 – 89 Роналду.
Исландия – Рунарссон, Фридрикссон (Сампстед, 79), Ингасон, Паулссон, Магнуссон, Виллумссон, Гудмундссон, Траустасон (Йоуханнессон, 75), Гудмундссон, Финнбогасон (Магнуссон, 75), Торстейнссон (Харалдссон, 79).
Португалия – Диогу Кошта, Диогу Далот, Пепе, Рубен Диаш, Данилу Перейра (Отавио, 84), Жоау Канселу (Геррейру, 67), Бруну Фернандеш (Витиня, 84), Бернарду Силва (Диогу Жота, 90), Рубен Невеш (Инасиу, 67), Рафаэл Леау, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Диогу Далот (27), Гудмундссон (45), Финнбогасон (45), Виллумссон (70), Торстейнссон (74), Бернарду Силва (74), Роналду (83).
Четлатиш: Виллумссон (80).

Криштиану Роналду тарих ёзишда давом этмоқда — Рейкявикда у миллий жамоа сафида 200-ўйинни ўтказган илк футболчига айланди. Бу воқеа унинг миллий жамоадаги дебютидан 19 йил-у 304 кун ўтганида рўй берди ва Исландия пойтахтида Криш учун махсус маросим уюштирилди. Одатда бундай тадбирлар энг яқин уй ўйинига кўчирилади, аммо унинг шахсияти ва ҳодиса кўламини ҳисобга олган ҳолда, истисно қилинди. Роналдуга Гиннесс рекордлар китоби сертификатини ҳам топширишди.

Майдонда эса Португалия учун барчаси осон кечмади. Меҳмонлар ҳужумкор ўйнашди ва вазиятлар яратишди, аммо Роберто Мартинес келганидан буён жамоа илк бор биринчи бўлимда гол ура олмади. Шу билан бирга, унинг бошқарувидаги жамоа саралаш босқичи стартидаги тўрт ўйинда гол ўтказиб юбормади, ўйин охирида эса ғалаба драматургия қонунлари бўйича рўй берди — Роналду 90-дақиқада аниқ зарба берди. Аввалига унинг голи бекор қилинганди, аммо VAR хатони тузатди, энди португалиялик тўпурарнинг Европа чемпионатлари учун саралаш босқичида урган голлари сони 36 тага етди, у жаҳон чемпионатлари учун саралаш ўйинларида ҳам шунча гол урганди. Миллий жамоадаги 200 ўйинда урилган жами голлар сони эса 123 тага етди

Босния ва Герцеговина – Люксембург 0:2
Голлар:
0:1 – 4 Боржес Саншес, 0:2 – 74 Синани.

Лихтенштейн – Словакия 0:1
Гол
: 0:1 – 45 Вавро.

8 сентябр. Словакия — Португалия, Люксембург — Исландия, Босния — Лихтенштейн.

Сербиянинг қутилиб қолиши

G гуруҳи

Болгария – Сербия 1:1
Голлар:
1:0 – 47 Десподов, 1:1 – 90 Лазович.
Болгария – Дюлгеров, Попов (Галчев, 86), Христов, Антов, Груев, Чочев (Крастев, 66), Десподов (Делев, 78), Русев (Петров, 86), Илиев (Стефанов, 66), Краев, Петков.
Сербия – Милинкович-Савич, Миленкович, Павлович, Гудель, Костич (Младенович, 71), Милинкович-Савич, Максимович (Груйич, 81), Лукич (Йованович, 58), Живкович (Лазович, 71), Тадич, Йовелич.
Огоҳлантиришлар: Петков (42), Русев (62), Миленкович (70), Дюлгеров (81), Йовелич (81), Павлович (88).

Ўтган турни ўтказиб юборган Сербия бу турда Болгарияда сенсацион равишда очко йўқотиб, пешқадамликни бой берди. Драган Стойкокич шогирдлари мағлубиятга учраши ҳам мумкин эди, аммо ўйинга қўшиб берилган олтинчи дақиқада Лазовичнинг зарбаси жамоага бир очко олиб келди. Гуруҳ пешқадамлигини эса қўшимча кўрсаткичларга кўра устун бўлган Венгрия қўлига ўтди.

Венгрия – Литва 2:0
Голлар:
1:0 – 32 Варга, 2:0 – 83 Шаллаи.

7 сентябр. Сербия — Венгрия, Литва — Черногория.

Е гуруҳи

Молдова – Полша 3:2
Голлар:
0:1 – 12 Милик, 0:2 – 34 Левандовски, 1:2 – 48 Николэеску, 2:2 – 79 Николэеску, 3:2 – 85 Бабогло.
Молдова – Райлян, Ревенко, Посмак, Мудрак, Крэчун, Рябчук, Бабогло, Дрос (Моцпан, 46), Кожокару, Домашкан (Постолаки, 46), Николэеску (Кожокарь, 85).
Полша – Шченсны, Кендзера, Беднарек, Кивер, Залевски (Камински, 64), Зелински, Шимански (Линетти, 83), Шимански, Франковски (Берешински, 64), Левандовски, Милик (Свидерски, 73).
Огоҳлантиришлар: Бабогло (51), Николэеску (80), Райлян (89), Рябчук (90).

Германияга қарши назорат ўйинида Якуб Блашчиковски билан таъсирли хайрлашув маросими ўтказган поляклар уч кун ўтиб ўтказилган ўйинда ортиқча бўшашишди. Кишинёвдаги ўйин меҳмонлар сценарийси бўйича бошланганди. Миликнинг тезкор голи ва Левандовскининг навбатдаги муваффақияти, кейин эса — фалокат бошланди. Барчасини Николаэскунинг иккита ажойиб зарбаси ўзгартириб юборди, қолаверса, бу икки гол оралиғида ҳакамнинг қарори туфайли унинг бир голи бекор қилинди. Молдоваликларнинг учинчи голидан кейин эса поляклар ўзига кела олишмади. Эндиликда Фернанду Сантуш жамоаси гуруҳда фақат Фарер оролларидан олдинроқда жойлашган.

Фарер ороллари – Албания 1:3
Голлар:
0:1 – 20 Байрами, 1:1 – 45 Фэре, 1:2 – 51 Аслани, 1:3 – 90 Мучи.

7 сентябр. Чехия — Албания, Полша — Фарер ороллари.

Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид