Ўзбекистон | 09:53 / 23.06.2023
5354
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон вакили “ШҲТ эзгу ният элчиси” фахрий унвони соҳиби бўлди

Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) котибияти томонидан ташкилотнинг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Акмал Нуриддинов

Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуриддиновга “ШҲТ эзгу ният элчиси” фахрий унвони тантанали равишда топширилди. Хитой, Россия ва Тожикистон вакиллари ҳам шундай унвонга сазовор бўлди.

“ШҲТ эзгу ният элчиси” институти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий этилган. Ушбу фахрий унвон ШҲТга аъзо давлатлар фуқаролари орасидан маданият, санъат, адабиёт ва фан, мусиқа ва спорт соҳаларидаги таниқли давлат арбоблари ва вакилларига тақдим этилади.

ШҲТ эзгу ният элчиси ташкилотнинг мақсад, вазифа ва тамойилларини кенг жамоатчилик, айниқса, ёшлар орасида, минтақа ва дунёда оммалаштиришга, ШҲТ фаолияти ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантиришга ҳисса қўшади.

Мавзуга оид