Шавкат Мирзиёев Миср президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон ва Миср етакчилари эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси 28 июнь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас Қурбон ҳайити билан бир-бирини қутлади. Ўзбекистон ва Мисрнинг дўст халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари билдирилди.
Жорий йилнинг февраль ойида Қоҳирага олий даражадаги расмий ташриф чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мунтазам ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик муносабатлари аниқ мазмун билан бойиб бораётгани қайд этилди.
Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳалари ва саноат кооперацияси дастурларини илгари суриш бўйича таъсирчан чоралар кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Миср етакчилари маданий-гуманитар алмашинувни янада фаоллаштириш муҳимлигини ҳам таъкидлади.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
20:26 / 12.11.2024
Мирзиёев: Европага “яшил” энергия етказиш бўйича кўп томонлама битим имзолаймиз
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024