Англия: Клопп ва ҳакам

«Ливерпул» — «Борнмут» 3:1
Голлар: Диас (28), Салоҳ (36), Жота (62) — Семено (3). 
Ливерпул – Алиссон, Александер-Арнолд (Гомес, 76), ван Дейк, Конате, Робертсон, Собослаи, Мак Аллистер, Салоҳ (Цимикас, 86), Жота (Эллиотт, 76), Диас (Нунйес, 86), Гакпо (Эндо, 63).
Борнмут – Нето, Ааронс, Сенеси (Траоре, 84), Забарний, Керкез, Кристи (Мур, 63), Ротуэлл (Келли, 76), Биллинг, Энтони (Клюйверт, 63), Соланке, Семено (Брукс, 76).
Огоҳлантиришлар: Алиссон (9), Семено (16), Энтони (26), Нето (35).
Четлатиш: Мак Аллистер (58).

«Энфилд»даги ўйин кўрсатдики, клубга ишқибозликдан ҳам муҳим нарсалар бор. 26-дақиқада қизиллар жамоаси мухлислари «Эвертон» учун янги стадион қурилиши вақтида ҳалок бўлган «ирислар» жамоаси мухлиси хотирасига қарсак чалишди. Юрген Клопп ва унинг футболчилари эса стадион девори остига гулдаста қўйишди.

Ўйин эса мезбонлар тезкор гол ўтказиб юбориши билан бошланди, унга кўп ўтмай Диас қайчи услубидаги зарбаси билан жавоб қайтарди. Колумбиялик футболчи — «Ливерпул»нинг Клопп бошқаруви даврида уй ўйинларида урган 300-голи муаллифига айланди. Бўлим давомида эса Салоҳ аввалига пеналтини аниқ ижро эта олмади, аммо дарвозабондан қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келди. Иккинчи бўлимда эса шу куни майдонда энг фаол бўлган Диогу Жота ҳам ўз голини урди, аммо бу гол урилган вақтга келиб мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишганди.

Мак Аллистернинг четлатилиши эса муҳокамалар марказида турибди. Гап шундаки, VAR функциясини шу куни Пол Тирни бажарди. Ушбу арбитрнинг «Ливерпул» ва Клопп билан можаро тарихи бор. Шундай экан, қизиллар аргентиналик ҳавбекнинг жазоланиши борасида баҳслашиши мумкин.

«Тоттенҳэм» — «Манчестер Юнайтед» 2:0
Голлар: Сарр (49), Мартинес (83, автогол).
Тоттенҳэм – Викарио, Порро (Эмерсон, 88), Ромеро, ван де Вен, Удожи (Дэвис, 70), Мэддисон, Биссума, Кулусевски (Соломон, 88), Сарр (Ҳёйберг, 76), Сон, Ришарлисон (Перишич, 70).
Манчестер Юнайтед – Онана, Уан-Биссака (Далот, 66), Варан, Мартинес, Шоу, Каземиро, Фернандеш, Маунт (Пеллистри, 85), Антони (Эриксен, 66), Гарначо (Санчо, 66), Рэшфорд (Марсиял, 85).