Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада Ўзбекистон-Россия сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилди
Музокараларда бўлажак икки томонлама тадбирларга тайёргарликнинг бориши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-ҳуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Ташқи ишлар вазирликлар ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.
ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов ва Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин бошчилик қилди.
Музокараларда бўлажак икки томонлама тадбирларга тайёргарликнинг бориши, энг аввало сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-ҳуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки томонлама алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари муносабатларини чуқурлаштиришга қаратилган янги ташаббус ва таклифларни ишлаб чиқиш учун Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025