«Навоийуран» бош директори Жаҳонгир Ҳасанов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилинди. 

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги хабарига кўра, 9 сентябр куни «Навоийуран» бош директори вазифасини бажариш тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Жамол Файзуллаев зиммасига юклатилди.

Жаҳонгир Ҳасанов 2022 йилдан буён «Навоийуран» давлат корхонаси бош директори лавозимида ишлаб келаётганди. Унинг қайси ишга ўтгани ҳозирча номаълум.