08:59 / 11.09.2023
19703

Евро-2024 саралаши. Қозоғистон Шимолий Ирландияни мағлуб этиб, гуруҳда 2-ўринга кўтарилди

Фото: Getty Images

Евро-2024 саралаши H гуруҳи 6-тури доирасидаги биринчи ўйин якунига етди.

Қозоғистон миллий жамоаси Остонада Шимолий Ирландияни қабул қилиб, муҳим ғалабага эришди. Самородовнинг 27-дақиқада киритган ягона голи қўшниларимизга навбатдаги 3 очкони тақдим этди – 1:0.

Шу тариқа, Қозоғистон 6-турдан кейин 4 ғалаба эвазига 12 очко жамғариб, гуруҳда 2-ўринда бормоқда.  

Евро-2024 саралаши. H гуруҳи. 6-тур
Қозоғистон – Шимолий Ирландия 1:0

Гол: 1:0 – 27 Самородов.
Қозоғистон – Шацкий, Бистров, Марочкин, Алип, Вороговский (Досмагамбетов, 46), Зайнутдинов (Аймбетов, 88), Бейсебеков (Дарабаев, 71), Оразов, Тагиберген, Тапалов (Малий, 71), Самородов (Куат, 56).
Шимолий Ирландия – Пикок-Фаррелл, Макнейр, Эванс, Бэллард, Хьюм, Макменамин (Смит, 46), Сэвилл (Томпсон, 46), Маккэнн (Мадженнис, 70), Чарльз, Уошингтон (Чарльз, 81), Кеннеди (Жонс, 63).

Top