Ҳукуматнинг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига фуқаролар пенсия таъминотига оид миллий қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш, соҳага замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қарорларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ўзгаришларга мувофиқ:
эндиликда пенсионер пенсия тўлашни вақтинчалик тўхтатиб туриш ҳақида нафақат Пенсия жамғармасининг бўлимига, балки давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиши мумкин;
100 ёшга тўлган шахсларга ҳар ойлик қўшимча тўлов уларнинг мурожаатисиз, қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда (маълумотлар ахборот тизимидан олинади) «проактив» шаклда амалга оширилади
2022 йил 1 мартдан бошлаб ёши 100га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланган.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига илова – Пенсия ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом билан тўлдирилмоқда.












