Ушбу тартиб президентнинг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ–355-сон қарорида белгиланган.
Янги хизмат меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда банд бўлган, шунингдек, қонунчиликдаги бошқа асосларга кўра пенсияга имтиёзли шартларда эртароқ чиқиш ҳуқуқига эга шахсларни қамраб олади.
Фуқаролар ўз хоҳишига кўра Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали электрон ариза юбориши мумкин.
Имтиёзли пенсия тайинлаш хизмати фуқароларнинг мурожаати асосида интерактив шаклда кўрсатилади.

















