Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекиндаги Император саройи музейида Ўзбекистоннинг 18 та ноёб экспонати тақдим этилди
Экспонатлар Гугун музейида намойиш этилади.
“Бир макон, бир йўл” форуми доирасида Пекиндаги Император саройи музейида Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти сара тўпламларига мансуб ўн саккизта ноёб экспонат тақдим этилди.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, экспонатлар Гугун музейида намойиш этилади.
“Маданий меросимизни дунёнинг энг йирик музейларидан бири — бебаҳо тарихий осори атиқалар сақланадиган Гугун музейида намойиш этиш учун имконият яратган ва бунда иштирок этган, ўз ҳиссасини қўшган барчага самимий миннатдорлик билдираман”, дейди у.

Қайд этилишича, ана шундай имконият ва ташаббуслар туфайли Ўзбекистон ўзининг бой ўтмишини дунё жамоатчилигига намоён этяпти.


Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
19:56 / 25.06.2026