Ўзбекистон | 09:11 / 30.09.2023
4246
1 дақиқада ўқилади

Россияда МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Фото: Мудофаа вазирлиги

Унда ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг бир қатор масалалари муҳокама қилиниб, дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазият фикр алмашилди.

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Россиянинг Тула шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгашининг ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича йиғилишида иштирок этди.

Йиғилишда Россия, Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Мудофаа вазирликлари делегациялари иштирок этди.

Унда ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг бир қатор масалалари муҳокама қилиниб, дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазият фикр алмашилди, дейилади расмий хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид