Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия элчиси Олег Малгинов билан учрашди.

«Россия элчиси Олег Мальгинов жаноблари билан учрашдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Учрашувда Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатлари кун тартибидаги кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди. 

Шунингдек, яқин истиқбол учун режалаштирилган икки ва кўп томонлама мулоқотлар жадвали кўриб чиқилди.