Ўзбекистон | 12:20 / 08.12.2023
3941
1 дақиқада ўқилади

Европарламент депутатига ЖИДУ фахрий доктори унвони топширилди

Европарламент депутати Илхан Кючюкка ЖИДУ фахрий доктори унвонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Дунё

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) Европарламент депутати, Ўзбекистон бўйича маърузачи Илхан Кючюк билан учрашув бўлиб ўтди.

“Дунё” хабарига кўра, тадбирда Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари, элчи Шарлотта Адриан ва Европа қўшнилик кенгаши бошқарувчи директори Самуэл Довери ҳам иштирок этди.

Сенат раисининг биринчи ўринбосари, ЖИДУ ректори Содиқ Сафоев меҳмонларни таништирар экан, улар мамлакатнинг азалий дўстлари эканини, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан кўп қиррали муносабатларини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидлади.

Учрашув доирасида Европарламент депутати Илхан Кючюкга ЖИДУ фахрий доктори унвонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Европарламент депутати ўз нутқида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар истиқболларига тўхталиб, томонлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича муҳим қадамларни санаб ўтди.

Мавзуга оид